價格:免費
更新日期:2018-07-03
檔案大小:21M
目前版本:1.0
版本需求:Android 4.0 以上版本
官方網站:mailto:ssmobileapplication@gmail.com
Соғлом яшашда тўғри овқатланишнинг аҳамияти жуда катта. Ҳар бир нарсада меъёр бўлиши кўп ўринларда мақталган.
Ушбу китобда мазкур қоидага амал қилган ҳолда таомлар рецепти жамланар экан, умид қиламизки, таомномангиздаги мазали егуликлар рўйхатини янада бойитади.
Инсон соғлом, ёш ва тетик бўлишида гўғри овқатланишнинг аҳамияти жуда катта ҳисобланади. Бир қанча парҳезшунос олимларнинг сўзларига қараганда, таом ё шифо, ё касалликдир.
Хўш, бу нима дегани? Аввало, одам тўйиб овқатланмаслиги, ейишдан тўхтаганида яна бироз нимадир татиб кўришга иштаҳаси турган бўлиши керак. Киши ошқозонини ўз кўнглида учга бўлиб олиш лозим: таомга жой, ичимликка жой ва ҳавога жой. Кези келганда айтиш жоизки, мияга ошқозон тўлганлиги ҳақидаги хабар инсон тўйган заҳоти эмас, балки кечикиб борар экан. Шунинг учун қорин тўйганини сезмасдан бурун ейишдан тўхташ лозим.
Тўғри овқатланилганда моддалар алмашинуви яхшилангани боис семирганлар озиб, озғин одамлар тўлишади. Бу эса ўз-ўзидан қон айланишига ўз таъсирини кўрсатади. Томирларда эркин ва яхши айланган тоза қон касал ҳужайраларни даволаб кетади. Қарабсизки, умумий аҳвол ижобий томонга ўзгарганини сезасиз.
Кунлик таомнинг бешдан уч қисми (3/5) мева ва сабзавотлардан иборат бўлиши керак. Овқатланаётган маҳалда эмас, балки овқатланишлар орасида ичимлик (тоза сув, кўк чой, табиий шарбатлар) ичган маъқул. Қисқаси, нонушта ёки тушлик ёхуд кечки таомдан 15 дақиқа ўтгач, суюқлик истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ.
Мутахассислар айтишича, одам бир кунда 2-3 литр сувни ичиши керак экан. "Чанқамайман-у", деманг. Организмга шу микдордаги сув зарурлиги илмий исботланган, яъни шунча сув бир кунда тўпланиб қолган чиқиндиларни ўзи билан олиб чиқиб кетар экан. Агар
3
суюкдик кам бўлса, организмда шлаклар қолиб кетаверади. Фикримизни тўлдирадиган бўлсак, тилнинг чанқаб қуриши организм сувсизланишининг охирги ҳолатини ифодаларкан. Демак, тилимиз қуримай туриб, ҳар соатда 1 стакандан сув ичишимиз лозим.
Тартиб билан овқатланиш ҳам катта аҳамиятга эга. Аралаш-қуралаш ейилган таом ошқозонни бузади. Ҳали қорин очмасдан туриб, яъни овқат ҳазм қилинмасдан яна устига янги таом истеъмол қилиш бижғиш жараёнини келтириб чиқаради, кейинги тушган егуликлар ошқозонда ачийди. Бу ўзига яраша бир қанча иллатларга сабаб бўлади. Аниқроқ айтадиган бўлсак, ачиган модда ичаклар орқали қонни заҳарлайди. Заҳарланган қон эса айланиб юриш жараёнида органларга етиб бораркан, уларни ҳам касаллантириб кетади. Шунинг учун тўғри овқатланишга тўғри амал қилиш керак.
Эрталаб тургандан сўнг бир стакан қайнатиб илитилган сув билан кунни бошлаган маъқул. Бу сув шифо, десам, хато қилмаган бўламан. Негаки, томир ва ичаклардан чиқиндилар сув ёрдамида қувилади, ич келиши яхшиланади, ортиқча ёғлар эрийди. Натижада қомат гўзаллашади, юз тиниқлашади, касалликлар чекина бошлайди. Ўрни келганда биргина қабзият 50 дан ортиқ касалликка сабаб бўлишини айтиб ўтишни лозим топдим.
Агар бу қайнатиб илитилган сувга бир чойқошиқ асал қўшилса, унинг шифобахшлиги янада зиёда бўлади. Бу сув нафақат тозаловчи, балки витаминлар билан тўйинтирувчи сувга айланади.
Шундан сўнг бадантарбияни амалга оширинг. Бу ҳар бир аъзоингизнинг фаол бўлишида жуда муҳим. Ана ундан кейин нонупггага ўтиринг.
Унутманг, ҳар бир овқатланишни аввало мева- сабзавотлардан бошланг. Сўнг бирон таомни истеъмол қилинг. Агар десерт қабул қилмасангиз, нур устига аьло
4
нур бўларди. Яхшиси, ширинликларни нонушта ва тушлик ёки тушлик ва кечки таомнинг ўртасида истеъмол қилган маъқул.
Таомларингиз ҳар хил бўлиши ҳам тўғри овқатланишда жуда муҳим саналади. Шунингдек, яхши кайфиятда овқатланиш ниҳоятда аҳамиятлидир. Ғазабингиз келиб ёки хафа бўлиб турганингизда имкон қадар ҳеч нима еманг, сабаби у ростдан ҳам заҳарга айланади. Яна овқатланаётган пайтда телевизор кўрмаган, газета ўқимаган, умуман нима биландир шуғулланмаган маъқул. Агар бошқа нарсага диққатингиз чалғиса, ошқозонга шира меъёрда ажралмас экан. Бундан чиқди, ҳазм қилиш жараёни бузилади.